Yangiliklar

Yangilangan sana: 04.29.2024 16:30:53




“Ўзтрансгаз” АЖ акциядорларига!

Aкциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш

“Ўзтрансгаз” АЖ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 85а уйда жойлашган, телефон рақами: (71) 202-10-60, электрон почта манзиллари: info@utg.uz, korpоrativ@utg.uz, “Ўзтрансгаз” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 6 май соат 15:00 да, Тошкент ш., Шаҳрисабз кўчаси, 85а уйда жойлашган “Ўзтрансгаз” АЖ биносининг мажлислар залида бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилади.

Кун тартиби:

1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши иш тартибини тасдиқлаш.

2. “Ўзтрансгаз” АЖ кузатув кенгаши амалдаги таркиби ваколатларини муддатидан олдин тугатиш.

3. “Ўзтрансгаз” АЖ кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорларнинг реестрини шакллантирадиган сана - 2024 йил 13 апрель.

Aкциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи учун акциядорлар реестрини шакллантирадиган сана - 2024 йил 30 апрель.

Aкциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қатнашчиларини рўйхатга олиш 2024 йил 6 май соат 14:30 дан 14:55 гача ўтказилади. Aкциядорлардан улар билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва акциядорларнинг вакилларидан ишончнома талаб қилинади.

Aкциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш жараёнида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган маълумотлар (материаллар) билан “Ўзтрансгаз” АЖ (Шахрисабз кўчаси, 85а уй) биносида танишишлари мумкин.

“Ўзтрансгаз” АЖ Кузатув кенгаши


Ortga qaytish

Foydali Sahifalar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech