Yangiliklar

Yangilangan sana: 04.25.2024 16:42:45




“Ўзтрансгаз” АЖ Комплаенс-назорати бўлими бошлиғи ҳамда ушбу бўлим бош мутахассис ва етакчи мутахассиси лавозимларига танлов эълон қилади

Комплаенс-назорати бўлими ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар:

1. Бўлим бошлиғига номзод олий (устувор равишда иқтисодиёт, молия, юридик) маълумотга ҳамда тафтиш назорати йўналиши бўйича етарли билим ва тажрибага, шунингдек, раҳбарлик лавозимида камида 3 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши (инглиз тилини билиши маъқулланади).

2. Бош мутахассисга номзод олий (устувор равишда иқтисодиёт, молия, юридик) маълумотга ҳамда тафтиш назорати йўналиши бўйича етарли билим ва тажрибага, шунингдек, камида 3 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши (инглиз тилини билиши маъқулланади).

3. Етакчи мутахассисга номзод олий (устувор равишда иқтисодиёт, молия, юридик) маълумотга ҳамда тафтиш назорати йўналиши бўйича етарли билим ва тажрибага эга бўлиши, камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши (инглиз тилини билиши маъқулланади).

Комплаенс-назорати бўлимининг асосий вазифалари:

“Ўзтрансгаз” АЖ тизимида коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлаш, шунингдек, коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш;

Жамият тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш;

Жамият тизими ишчи-ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига оид ахборотларни тарқатиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил этиш орқали жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш;

коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Жамиятнинг имиджини мустаҳкамлаш ва унинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шу мақсадда оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорликни амалга ошириш.

Маош: Суҳбат давомида.

Бандлик: тўлиқ, иш вақти соат 09:00дан 18:00гача, шанба ва якшанба кунлари дам олиш.

Иш манзили: Тошкент шаҳри.

Ҳужжат (резюме) электрон тарзда қабул қилинади.

Манзил: hr@utg.uz.

Қабул қилиш муддати: 2020 йил 1 ноябрь соат 18:00 гача.

Алоқа учун телефон: +99871 239-15-97, +99899 010-44-01.

Персонал билан ишлаш бўлими бошлиғи С.Азизова.




Ortga qaytish

Foydali Sahifalar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech