Yangiliklar

Yangilangan sana: 07.19.2024 14:58:55




“Ўзтрансгаз” АЖ акциядорларига!

Aкциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш

“Ўзтрансгаз” АЖ акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 85а уйда жойлашган, телефон рақами:
(71) 202-10-60, электрон почта манзиллари: info@utg.uz, korpоrativ@utg.uz, “Ўзтрансгаз” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
2023 йил 6 июнь соат 15:00 да, Тошкент ш., Шаҳрисабз кўчаси, 85а уйда жойлашган “Ўзтрансгаз” АЖ биносининг мажлислар залида бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилади.

Кун тартиби:

1. Aкциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши иш тартибини, саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини ҳамда унинг ваколат муддатини тасдиқлаш.

2. “Ўзтрансгаз” АЖ янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.

3. “Ўзтрансгаз” АЖ янги таҳрирдаги ижроия аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш.

4. “Ўзтрансгаз” АЖ “Ижроия орган тўғрисидаги” Низомига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорларнинг реестрини шакллантирадиган сана - 2023 йил 15 май.

Aкциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи учун акциядорлар реестрини шакллантирадиган сана - 2023 йил
31 май.

Aкциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қатнашчиларини рўйхатга олиш 2023 йил 6 июнь соат 14:30 дан 14:55 гача ўтказилади. Aкциядорлардан улар билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат
ва акциядорларнинг вакилларидан ишончнома талаб қилинади.

Aкциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш жараёнида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган маълумотлар (материаллар) билан “Ўзтрансгаз” АЖ (Шахрисабз кўчаси, 85а уй) биносида танишишлари мумкин.

 

“Ўзтрансгаз” АЖ Кузатув кенгаши




Ortga qaytish

Foydali Sahifalar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech