Yangiliklar

Yangilangan sana: 04.17.2024 16:24:28




“ЎЗТРАНСГАЗ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА МУТАХАССИСЛАР УЧУН ЎҚУВ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“Ўзтрансгаз” Акциядорлик жамиятида 2010 йилдан буён халқаро ISO 9001; ISO 45001; ISO 14001; ISO 50001 стандартлари талабларига мувофиқ интеграциялашган менежмент тизими босқичма-босқич жорий этилган ва ҳозир ана шу асосда иш олиб борилмоқда. Хусусан, 2020 йил май ойида “Ўзтрансгаз” АЖда сертификатлаштирувчи халқаро орган “SERT International”нинг режали ресертификациялашга оид аудити ўтказилган эди. Ўрганиш натижаларига кўра “Ўзтрансгаз” АЖнинг “Табиий газни ташиш, сақлаш, тарқатиш ва сотиш йўналишларидаги фаолияти бўйича халқаро ISO 9001:2015; ISO 45001:2018; ISO 14001:2015; ISO 50001:2018 стандартларига “Мувофиқлик сертификати” берилган эди.

Энди эса барча ходимларни шу стандартларга мос равишда билимларга эга бўлиши мақсадида мутахассислар учун ўқув курслари ташкил этилмоқда. Шу кунларда “Ўзтрансгаз” АЖ мутахассислари учун Халқаро талабларга риоя қилиш, ташкилот фаолиятини, тизимлаштириш, интеграциялашган бошқарув тизимини такомиллаштириш ва ривожлантиришни таъминлаш мавзуларида "CERT ACADEMY GROUP" халқаро ўқув компанияси мутахассислари томонидан ўқув курслари ташкил этилди. Унда интеграциялашган менежмент тизимининг стандартлари бўйича машғулотлар олиб борилди. Курс якунида тест синовлари ўтказилди.


Кейинги босқичдаги ўқув курслари шу йилнинг октябрь ойига режалаштирилган. Курсларда ўқиб сертификатларга эга бўлган мутахассислар таркибий тузилмалар фаолиятининг халқаро стандартларга қай даражада мос келиши бўйича аудит ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритадилар. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, “Ўзрансгаз” АЖнинг интеграциялашган менежмент тизими соҳасидаги сиёсатининг асосий йўналишлари - истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлаш бўйича талаблари ва ишончларини қондириш, ишлаб чиқариш фаолиятидаги ходимларнинг касалликка чалиниши ва жароҳатланишларининг олдини олиш, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, тизим фаолияти туфайли атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг олдини олиш, энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш орқали энергия самарадорлигини ошириш кабилардан иборат. “Ўзтрансгаз” АЖ раҳбарияти шу мажбуриятларни зиммасига олган ҳолда, жамиятнинг ҳар бир ходимини интеграциялашган бошқарув тизимини янада такомиллаштиришда фаол иштирок этишга ундайди. “Ўзтрансгаз” АЖ учун умумий бўлган ушбу сиёсатга - жамият бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари ўз фаолияти давомида риоя қилиши талаб этилади.

“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати




Ortga qaytish

Foydali Sahifalar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech