“To‘raqo‘rg‘on” IESga tabiiy gaz yetkazib berish tiklandi
Yangilangan sana: 08.17.2022 18:05:43
Аномал иссиқ шароитида “Ўзтрансгаз” АЖ объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
“Ўзгидромет” маркази хабарига кўра, Республикамиз ҳудудига иссиқ ҳаво оқими кириб келиши муносабати билан ҳафта давомида ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-8 даража юқори кўтарилиб, об-ҳавонинг кескин исиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда.Мазкур вазиятда Республика истеъмолчиларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш, магистрал газ қувурларининг барқарор ишлашини йўлга қўйиш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖ раҳбарларидан ташкил топган штаб ҳамда Жамият масъул ходимларининг навбатчилиги ташкил қилинди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида “Ўзтрансгаз” АЖ таркибий тузилмаларида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, саноат, ёнғин, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва атроф-муҳит муҳофазасини янада кучайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларида юзага келиши мумкин бўлган носозликлар, бахтсиз ҳодиса ва фавқулодда вазиятларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш белгиланган.
“Ўзтрансгаз” АЖ ижроия аппарати масъул навбатчи ходими таркибий тузилмалардаги навбатчи ходимлар томонидан олинган умумий тезкор вазият тўғрисида штаб навбатчисига ҳамда ҳар 4 соатда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Миллий марказига (71 234-87-20, 71 234-15-26) ахборот бериб борилиши йўлга қўйилган.