Yangiliklar

Yangilangan sana: 04.18.2024 16:22:52




Қирғизистон Энергетика ва саноат вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди


Сўнгги йилларда қўшни Қиғизистон билан барча йўналишлардаги алоқаларда янги саҳифа очилди. Хусусан, энергетика тизимида ҳам. Жорий йилнинг 11-12 март кунлари Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг юртимизга ташрифи давомида қатор келишувлар имзоланган бўлиб, уларнинг орасида нефть-газ, кўмир соҳасидаги ҳамкорлик кўзда тутилган. 

Шу мақсадда бугун “Ўзтрансгаз” АЖ да Қирғизистон Энергетика ва саноат вазири ўринбосари Таалайбек Ибраев бошчилигидаги Қирғизистон миллий электр тармоқлари, Қирғизистон электр тармоқлари, Қирғиз энергетик ҳисоб маркази вакилларидан иборат делегация билан учрашув ташкил этилди. 

“Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раисининг ўринбосари Б.Маматкаримов икки мамлакатнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги катта истиқболга эга эканини алоҳида таъкидлади. Учрашув давомида томонлар энергетика, нефть ва газ соҳасидаги ҳамкороликни янада кенгайтириш, хусусан, Қирғизистон Туркманистондан харид қиладиган табиий газ транзитини  Ўзбекистон ҳудуди орқали амалга ошириш ҳамда “Шимолий Сўх” газни ер остида сақлаш омбори имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш масалаларини муҳокама қилишди. 



Ortga qaytish

Foydali Sahifalar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech