Янгиланган сана: 04.18.2024 16:22:52




Талабалар Самарқанд МГҚБда амалиёт ўташди

“Ўзтрансгаз” АЖ ҳамда унинг таркибий тузилмалари нефть-газ соҳасида кадрлар етиштирадиган олий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Айни йўналишда таълим оладиган талабаларнинг тизимда амалиёт ўташи учун кенг имкониятлар яратилади. Шу тарзда истиқболли кадрлар заҳираси шакллантириб борилади.

“Ўзтрансгаз” АЖ яқин ҳамкорлик қиладиган олий таълим муассасаларидан бири И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетидир. “Қувурлар транспорт тизимини лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш” йўналишида таълим олувчи бир гуруҳ талабалар Самарканд магистрал газ кувурлари бошкармасида амалиёт ўташди.  Ишлаб чиқариш амалиётини ўташ даврида бошқарма фаолиятига оид қатор зарур маълумотлар ўзлаштирилди.


Орқага қайтиш