Yangiliklar

Yangilangan sana: 04.18.2024 16:22:52




Ҳурматли Бахтиёр Анварович!

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва меҳнат жамоаси Сизни муборак 50 ёшингиз билан самимий табриклайди!

Биз, Сизни Нефть ва газ тармоғининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган малакали мутахассис, ажойиб ташкилотчи, кўп йиллардан буён тармоқ ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга масъул - касаба уюшмасининг ташкилотчи-раҳбари бўлиб меҳнат қилаётган фидойи сифатида биламиз ва қадрлаймиз.

Мамлакатимиз газ транспорт тизимини ривожлантириш йўлида мураккаб иқлим шароитларида меҳнат қилиб, масъулиятли ва мухим ишларни амалга ошираётган меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ва маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида иш берувчи билан ҳамкорликда ижтимоий шериклик тамойили асосидаги саъйи-ҳаракатларингиз эътиборга моликдир.

Меҳнат фаолиятингиз давомида орттирган бой тажрибангиз асосида кўплаб ёшларнинг қалбида ватанпарварлик, фидойилик, ўз касбига садоқат ва муҳаббат туйғуларини юксалтирган ҳолда тарбиялаб, давримизнинг иқтидорли кадрлари бўлиб етиштиришдаги хиссангиз алоҳида эътирофга сазовор.

Қадрли Бахтиёр Анварович!

Сизни таваллуд топган кунингиз билан яна бир бора табриклар эканмиз, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат ва муваффақият ҳамиша ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз.

Ҳурмат ва эҳтиром билан, 

“Ўзтрансгаз” АЖ жамоаси




Ortga qaytish

Foydali Sahifalar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech