OAV biz haqimizda

Yangilangan sana: 04.18.2024 16:22:52




28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни

28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни

"Ўзтрансгаз” АЖ меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги соҳасида қандай мажбуриятларни амалга оширади? Магистрал газ қувурлари тармоғи ва мураккаб муҳандислик иншоотлари хавфлилик даражаси юқори бўлган объектлардир. Бу соҳада меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар хавфсизлигига эътибор қаратиш масаласи доимий кун тартибидаги зарурий шарт ҳисобланади.

28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан магистрал газ қувурларига хизмат кўрсатувчи мамлакатимиз ҳудудларида жойлашган корхона ва ташкилотларнинг меҳнат муҳофазаси йўналишида ишлаётган ишчи-ходимлари республика семинари ташкил этилди. Давра суҳбатига Самарқанд шаҳри мезбонлик қилди.

Тадбирда мутахассислар соҳага оид мавжуд талаб ва қоидалар, амалиётга жорий қилинган “Ўзтрансгаз” АЖнинг меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги соҳасида сиёсати”да кўзда тутилган талаблар ҳақида яна бир бор таъкидлаб ўтди.

– Соҳадаги янгиликлардан бири – меҳнат муҳофазаси, саноат хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича интеграллашган менежмент тизимининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида ISO 14001 ва ISO 45001 халқаро стандартлар талабларига мувофиқ, “Ўзтрансгаз” АЖнинг меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги соҳасида сиёсати” ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилганлигидир, – деди "Ўзтрангаз" АЖ Метрология департаменти бошлиғи Абулаҳад Исоқжонов. – Бу сиёсат меҳнат муҳофазаси, саноат хавфсизлиги ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги асосий устувор йўналиш, мақсад, вазифа ва масъулиятни белгилаб беради.

Умуман олганда, “Ўзтрансгаз” АЖнинг меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги соҳасидаги сиёсатида ишчи ходимлар ҳаёти ва соғлиғи устуворлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ҳамда касб касалликларининг олдини олиш устувор вазифа саналади. Шунингдек, фаолиятда қўлланиладиган ҳуқуқий ва меъёрий талабларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги талаблари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, жамият томонидан амалга оширилаётган фаолият билан боғлиқ атроф-муҳитга салбий таъсирларнинг олдини олиш ёки камайтириш, иншоотлар ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ҳамда хавфли моддалар ажралиб чиқишини олдини олиш ва камайтиришга хизмат қилади.

Тадбирда ушбу мақсадларга эришиш учун саноат хавфсизлиги ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида қабул қилинган талаб ва мажбуриятларга риоя этилиши, соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазаси масалаларида ходимларнинг иштироки ва маслаҳатлашувини таъминлаш каби қатор мажбуриятларни амалга ошириш кўрсатиб ўтилди.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА




Ortga qaytish

Foydali Sahifalar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech