OAV biz haqimizda

Yangilangan sana: 04.23.2024 17:06:19




Bolalar bog‘chasi foydalanishga topshirildi

Болалар боғчаси фойдаланишга топширилди

Бухоро вилоятининг Газли шаҳарчасида 210 ўринли намунавий лойиҳадаги болалар боғчаси фойдаланишга топширилди.

Қайд этиш керакки, боғчанинг қурилиши – Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида белгиланган вазифалардан бири эди. Ромитан тумани Газли шаҳарчаси ҳудудини ободонлаштириш доирасида мактабгача таълим муассасаси учун янги бино қуриш вазифасини “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти амалга оширди.

Ўқитувчи ва мураббийларнинг асосий вақтлари таълим-тарбия муассасаларида ўтишини ҳисобга олиб қурилган замонавий бинода бунинг учун барча қулайликлар мавжуд. Ўзбек, тожик, қозоқ, рус, татар каби ўндан ортиқ миллатга мансуб аҳоли истиқомат қиладиган шаҳарчада ишга тушган намунавий лойиҳадаги болалар боғчаси шаҳарча чиройини янада очди.

Бош пудратчи “Бухорогазсаноатқурилиш” ишчи ходимлари ва техникалари ёрдамида “Ўзтрансгаз” нинг 12 миллиард сўм маблағи эвазига бунёд этилган янги иншоот – шаҳарчадаги кўп миллатли аҳоли фарзандларининг қувончу-шодликларига гувоҳ бўлиши, шубҳасиз.

Бу қурилиш жамиятнинг ижтимоий лойиҳалар бунёдкорлиги йўлида олиб борилаётган ишларнинг бир мисолидир.

photo_2020-10-05_12-50-49.jpg

photo_2020-10-05_12-50-47.jpg

ЎзА http://uza.uz/oz/society/bolalar-bo-chasi-foydalanishga-topshirildi-05-10-2020




Ortga qaytish

Foydali Sahifalar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech