jins


«Ўзтрансгаз» АЖ трансформацияси жараёнларини амалга ошириш бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Табиий газ бозорини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 15 июндаги ПҚ-280-сон қарори ҳамда Республика Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш тўғрисида» 2022 йил 15 августдаги № 446-сон қарори шулар жумласига киради.


«Ўзтрансгаз» АЖ тизимида мазкур қонуний асосларга кўра қатор тадбирлар амалга ошириляпти.

Бу борада дастлаб Кузатув кенгашлари таркибида чет эллик соҳа мутахассисларининг бўлишига ва Aкциядорлик жамияти бошқарувига малакали хорижий нефт ва газ мутахассисларини жалб қилишга эътибор қаратилди. «Ўзтрансгаз» AЖ кузатув кенгашига малакали хорижий нефт ва газ мутахассисларини жалб қилиш мақсадида бўш иш ўринлари тўғрисида эълонни корхонанинг веб-сайтида, Linkedin порталида ва Financial Times халқаро нашрида жойлаштирилди. Қабул қилинган такифлар ичидан техник топшириқларда кўрсатилган талабларга мос келадиганлари танлаб олинди ва номзодлар билан Молия вазирлиги томонидан келишилган график асосида видеоконференцалоқа орқали суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат натижасида «Ўзтрансгаз» АЖ талабларига энг мос номзодлардан қисқа рўйхати тузилиб, танлаш учун 2021 йил 4 май ва 9 июль кунлари Молия вазирлигига жўнатилди.

Республика Президентининг 2022-йил 8-апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон қарорига асосан 2024-йил якунига қадар «Ўзтрансгаз» Aжнинг халқаро кредит рейтинги қўлга киритиши назарда тутилган.

Республика Президентининг 2022-йил 15-июндаги «Табиий газ бозорини ислоҳ қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-280-сон қарорини бажариш мақсадида Молия вазирлигига «Ўзтрансгаз» AЖни халқаро кредит рейтингини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси тақдим этилди. Мазкур режага мувофиқ, корпоратив кредит рейтингини олиш 2023-йилнинг биринчи ярми охирига режалаштирилган. Рейтинг маслаҳатчиси сифатида Rothschild & Cie халқаро инвестицион банки жалб қилинди. Ҳозирги кунда керакли маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва рейтинг маслаҳатчисига тақдим этиш ишлари олиб борилмоқда.

Молиявий соғломлаштириш, операцион самарадорликни ошириш борасида ҳам бугунги кунда қатор ишлар амалга ошириляпти. «Ўзтрансгаз» АЖнинг операцион самарадорлигини ошириш мақсадида KPMG халқаро консалтинг компанияси жалб қилинди ва бу борада «Ўзтрансгаз» АЖ таркибий тузилмасидаги корхоналарда, жумладан магистрал газ қувурлари бошқармаларида ўрганиш ўтказилди. Ишлаб чиқариш жараёнларининг ишончлилигини ва операцион самарадорлигини ошириш стратегияси ишлаб чиқилди, ҳамда уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тузилди. Мазкур тавсияларни амалда тадбиқ қилиш натижасида корхонада, ишлаб чиқариш жараёнларининг ишончлилигини ва операцион самарадорлигини ошириш ҳамда таннархни пасайтириш орқали даромадларни оширишга олиб келади. Ҳисоботда; корхона ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш натижасида тахминан 250 млрд сўм операцион харажатлар иқтисод қилиниши, энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари натижасида йилига тахминан 120 млрд сўм миқдоридаги электр энергияси харажатларининг иқтисод қилиниши, магистрал газ тизимини модернизация қилиш натижасида ҳосил бўлган қўшимча ўтказувчанлик қуввати ҳисобидан йилига тахминан 885-1 479 млрд сўм даромад қилиш имконияти яратилиши, таъминот занжири самарадорлигини ошириш натижасида харидлар ҳажмидан тежамкорликни 10%га қадар етказиш имконияти яратилиши ва бошқа операцион самарадорликни ошириш бўйича масалалар кўрсатиб ўтилган. KPMG томонидан тайёрланган ҳисоботлар, корхона масъуллари томонидан кўриб чиқилди, тегишли эътироз ва таклифлар берилди. Бундан ташқари ҳисоботлар Энергетика ва Молия вазирликларига 2021 йил 25 ноябрь, куни тегишли хат билан киритилган. Энергетика вазирлигидан берилган таклиф ва мулоҳазаларга кўра, консультант томонидан ҳисоботларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

2020 йил учун ҳисоботларни ҳалқаро молиявий ҳисоботлар стандартлари асосида тайёрлашга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, 2020 йилга мўлжалланган умумлашган (консолидациялашган) молиявий ҳисобот (IFRS) асосида таёрланди. Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган консолидациялашган молиявий ҳисоботга халқаро аудит стандартларига мувофиқ «Deloitte» аудиторлик компанияси томонидан аудит хулосаси 31 майда олинган. 2021 йилга мўлжалланган консолидациялашган молиявий ҳисобот (IFRS асосида) 2022 йилнинг ноябрь ойида тайёрланади. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган умумлашган молиявий ҳисоботи «Deloitte» компанияси томонидан халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит текшируви ўтказилди ва жорий йилнинг декабрь ойида аудиторлик хулосаси олинади. 2022 йилга мўлжалланган умумлашган молиявий ҳисобот (IFRS асосида) 2023 йилнинг июнь ойида тайёрланади. Жамиятнинг мазкур умумлашган молиявий ҳисоботи ҳам «Deloitte» компанияси томонидан аудит текширувдан ўтказилиб, аудиторлик хулосаси 2023 йилнинг август ойида олинади.

«Ўзтрансгаз» АЖ Харидлар тизими ҳам ООО Еrпst & Yоung Advisory ташкилоти томонидан (№ ERR-2021-00294 от 16.09.2021г) форензик аудитдан ўтказилди.

«Ўзтрансгаз» АЖдаги давлат улушини хусусийлаштириш борасида ҳам муайян ишлар қилинди. Маълумки, Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 15-августдаги «Давлат иштирокидаги йирик корхонолар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш тўғрисида»ги 446-сон қарори билан 2022-2023 йилларда давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи (IPO) ва иккиламчи оммавий жойлаштириш (SPO) йўл харитаси тасдиқланган. Мазкур «Йўл харитаси»га мувофиқ, «Ўзтрансгаз» AЖга халқаро рейтинг агентликлари томонидан корпоратив кредит рейтинги олингандан сўнг андеррайтер ва бошқа маслаҳатчилар кўмагида компанияни IPO-га олиб чиқиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, андеррайтер ва бошқа маслаҳатчилар томонидан тавсия этилган муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилган. Халқаро рейтинг агентликлари томонидан кредит рейтинги олингандан сўнг IPO га чиқишга тайёргарлик кўриш мақсадида андеррайтер ва бошқа маслаҳатчилар жалб этилади.

Тадбирлар якунида тармоқда шаффофлик таъминланади ва халқаро стандартларга мос тизим фаолиятига инвестицияларни жалб этишга кафолатли асослар бўлиши таъминланади.

Возврат к списку