“Ўзтрансгаз” АЖ тизим корхоналарига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари буйича етакчи мутахассис лавозмига танлов эълон қилинади.
18.12.2020
1. Самарқанд МГҚБ, корхона манзили: Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани.
2. Муборак МГҚБ, корхона манзили: Қашкадарё вилояти, Муборак тумани саноат майдони.
2. “Хўжаобод” газни ер остида сақлаш иншооти, корхона манзили: Андижон вилояти, Хўжаобод тумани.
3. “Шимолий сўх” газни ер остида сақлаш иншооти, корхона манзили: Фарғона вилояти, Риштон тумани.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича етакчи мутахассис номзодига келтирилган малакавий талаблар:
номзод устувор равишда иқтисод соҳасида олий маълумотга ҳамда етарли билим ва тажрибага эга бўлиши;
йўналиш бўйича, шунингдек, бухгалтерия иқтисод, сохасида камида
3 (уч) йиллик меҳнат стажига эга бўлиши ёки камида 1 (бир) йил Халқаро аудиторлик корхоналарида ишлаган бўлиши керак.
Қўшимча талаблар: ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши.
Корхонада бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” фанини мувоффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд “Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)”, “Сертификатланган дипломли бухгалтер (АССА)”, “Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)” ва “Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)” сертификатларидан бирига эга бўлши маъқулланади.
Суҳбат: Zoom платформасида ўтқазилади.
Маош: Суҳбат давомида
Бандлик: тўлиқ, иш вақти соат 08:00дан 17:00 гача, шанба ва якшанба дам олиш кунлари.
Ҳужжат (резюме) электрон тарзда қабул қилинади.
Манзил: msfo@utg.uz.
Қабул қилиш муддати: 2021 йил 08 январь соат 18:00 гача.
Алоқа учун телефон: (71) 202-10-08 ички рақам (1060)