Қўнғирот Магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан Ўрта Осиё-Марказ (САЦ-II) магистрал газ қувурининг нуқсонли қисмларини алмаштириш ишлари давом этмоқда
Uztransgaz
04.03.2021
Устюрт платоси. Қорақалпоғистон маркази Нукусдан қарийб 400 км шимолда жойлашган нуқта. Қумликлар, атроф саҳронинг ўзи. Ён-верида аҳоли пункти жойлашмагани сабаб бу ердан ўтадиган бирор йўл ҳам йўқ.
Мана шундай мураккаб чўл шароитида "Урганчтрансгаз" УК тасарруфидаги Қўнғирот Магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан Ўрта Осиё-Марказ (САЦ-II) магистрал газ қувурининг нуқсонли қисмларини алмаштириш ишлари давом этмоқда.

2021 йил учун тасдиқланган режага асосан, шимолдан жанубга табиий газ транспортировкаси ҳажмини ошириш мақсадида Кўнғирот МГҚБга қарашли Ўрта Осиё - Марказ(САЦ) магистрал газ қувурининг иккинчи тармоғининг нуқсонли қисмларини аниқлаб, бартараф килиш белгиланган.

Айни жараённинг боришини ўрганиш мақсадида "Ўзтрансгаз" АЖ Бошқарув раиси Улуғбек Сайидов мазкур ҳудудда бўлди. Ишчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Улар дам оладиган, овқатланадиган жойлар диққат марказида бўлди. Ишчилар учун ташкил этилган вақтинчалик пунктда техника хавфсизлик қоидаларига амал қилинганлик даражасига алоҳида эътибор қилди.
Сўнг Бошқарув раиси ишчилар бевосита ишлаётган нуқтага йўл олди. Мураккаб чўл шароитига қарамай, ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган малакали мутахассислар, электр пайвандчи ва механизаторлар билан суҳбатда бўлди. 30 га яқин махсус техника воситаси жалб этилган объектда 100 нафарга яқин ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда. У.Сайидов ишчиларни уларни қизиқтираётган масалалар, ўйлантираётган муаммолар юзасидан очиқ мулоқотга чорлади. Фаолиятни янада самарали йўлга қўйиш юзасидан таклифларни ўрганди.

Аввалроқ “Урганчтрансгаз” УК томонидан жорий йилда 34 та газ тақсимлаш станциясида капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва янгидан қуриш ишлари режалаштирилгани, шундан 6 таси ҳозирга қадар тўлиқ таъмирлангани ҳақида хабар бергандик. Уларнинг қаторида Қўнғирот МГҚБ Хўжайли саноат майдончасига тегишли "Бердақ" газ тақсимлаш станцияси бор. Бошқарув раиси кўздан кечирган наабатдаги манзил айнан мана шу станция бўлди. У.Сайидов ГТС фаолиятини янада самарали ташкил этиш юзасидан зарур тавсияларини берди.