Ўқув машғулотлари
Uztransgaz
26.04.2021
Газли магистрал газ қувурлари бошқармаси “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги йирик меҳнат жамоасига эга ташкилотлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда бошқармада 1100 нафар ишчи ходим меҳнат қилмоқда. Уларнинг ўз касб сир-асрорларини такомиллаштириб бориши мақсадида аниқ режа асосида малака ошириш курсларига юбориш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

Шу кунларда Газли МГҚБ хавфли ишлаб чиқариш объектининг 60 нафар ишчи-ходимлари "юкларни ортиш, илдириш, юклаш ва ташиш" йўналишида малака ошириш курслари бўйича “Урганчтрансгаз” УК тасарруфидаги Ўқув-соғломлаштириш маркази ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқитилмоқда.