“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятида Украинанинг “Yug-Neftegaz Private Limited” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Uztransgaz
12.03.2021
Унда Ўзбекистонга ички бозорда сотиш ёки транзит мақсадида Туркманистон газини қабул қилиш ва етказиб бериш имкониятлари ҳақида сўз борди. Табиий газни қабул қилиш ва ўтказиш коридорининг техник имкониятлари муҳокама қилинди.

Ҳар икки томон муҳим масалаларни тезкор муҳокама қилиб олиш зарурати юзага келганда, видеоконференц алоқа шаклидаги учрашув ташкил этиш ҳақида келишиб олишди.

“Ўзтрансгаз” АЖ тизимида қатор ўрганишлар амалга оширилгандан кейин, тегишли битимларни тузиш ишлари бошланиши кутиляпти.