"Ўзтрансгаз" АЖ ахбороти
Uztransgaz
11.06.2022
▪️Бугун 11 июнь куни эрталаб соат 04:10лар атрофида Когон шаҳри Газчилар қўрғонидаги "Когон" магистрал газ қувурлари бошқармасининг 1- компрессор станциясида ёнғин содир бўлди.
▪️Ёнғин содир бўлган бинонинг асосий майдони 45х16 кв.м ни ташкил қилади. Ёнғин ҳақида диспетчерлик хизмати ФВВ вилоят бўлимига тезлик билан хабар берди. Ёнғин натижасида корхонанинг 720 кв.м. майдонда том қисми, ички деворлари ва ичидаги агрегатлар қисман ёнган.
▪️Соат 04:40 да ёнғиннинг олди олиниб, 05:50 да батамом ўчирилди. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
▪️Ёнғиннинг газ таъминотига таъсирини бартараф қилиш мақсадида, "Ўзтрансгаз" АЖ марказий диспетчерлик хизмати томонидан зарур чоралар кўрилди ва бунинг натижасида истеъмолчиларга табиий газни узулуксиз етказиб берилиши таъминланди.
▪️Ҳозирда "Ўзтрансгаз" АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Ў. Нуриддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳодиса сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Маълумот учун: «КС-1 Когон» компрессор станцияси 1964 йилда ишга туширилган. «КС-1» компрессор станциясида 4та «Н-280-11-6» русумли (ишлаб чиқарувчи «ДальЭнергомаш» заводи, Россия Федерацияси) газ ҳайдаш агрегатлари бор. Ушбу газ ҳайдаш агрегатлари «СТМП-4000-2» электродвигатель билан бошқарилади.
▪️Газ ҳайдаш агрегатларини техник параметрлари:
-электродвигатель қуввати: 4 Мвт;
-самарадорлиги: 13 млн.м3/кун.
Ҳодиса тўғрисида қўшимча маълумот берилади.