jins

Uztransgaz

13.11.2020


Ҳурматли ОАВ вакиллари, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ администраторлари, жамиятдаги жараёнларга бефарқ бўлмаган фуқаролар!

Ижтимоий тармоқларда, хусусан, ЎзА, Кун.уз, Даракчи ва бошқа сайтларда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида юзага келаётган тирбандликлар ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Ушбу ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари турли омилларга боғлиқ.

Республикамизда бугунги кунда 1100 га яқин АГТКШлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шулардан Магистрал газ қувурларга тўғридан-тўғри уланган 292 тасига “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан хизмат кўрсатилади.

Об-ҳаво совий бошлаши билан магистрал газ қувурларида ишчи босимнинг нисбатан тушиб кетиши кузатилади ва бунинг сабабларидан бири табиий газнинг кимёвий хоссаси билан боғлиқдир. Истеъмолчиларнинг эса эҳтиёжи ортиб, кўпроқ табиий газ талаб қилади. Қазиб олиш корхоналаридан режага нисбатан кам миқдорда табиий газ етказиб берилган ҳоллар ҳам газ босимининг пасайишига олиб келади. Шундай сабаблар туфайли газ қувурларида босим тушиб кетганда, маҳаллий ҳокимлик қарорига кўра Режа-жадвал тасдиқланиб, АГТКШларга газ етказиб беришда навбати билан чекловлар ўрнатилади. Чунки, биринчи навбатда табиий газ узилишларсиз ва керакли ҳажмда аҳоли хонадонлари, шифохоналар, мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга етказиб берилиши керак.

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 22–сон Қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 58-бандида тадбиркорлик субъекти бўлган кафолатланмаган улгуржи истеъмолчиларга, жумладан АГТКШларга куз-қиш мавсумида вақтинчалик чекловлар қўлланилиши мумкинлиги назарда тутилган. Бу ҳақида тадбиркорларга берилган “Техник шартлар” ва улар билан тузилган “Табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома”ларда қайд этилади. Ушбу чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлашга қаратилган. Чунки истеъмолчилар эҳтиёжининг энг юқори (пик) соатларида ёқилғи қуйиш шохобчаларининг газ истеъмоли туфайли босим камайиб кетиши кузатилади.

Андижондаги шохобчаларда тирбандликлар содир бўлишига сабаб, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини (яъни шифохона, мактаб ва боғчаларнинг) табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида АГТКШга берилаётган газ таъминотини куннинг тиғиз пайтларида вақтинчалик Режа-жадвал асосида чеклаш тартиби жорий қилингани билан боғлиқ. Тартибни жорий қилишдан аввал вилоят ҳокимлиги АГТКШларнинг раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, мавжуд ҳолат ҳақида тушунтириш берилган. Ҳокимият томонидан “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ва Фарғона МГҚБ билан келишилган ҳолда Режа-жадвал тасдиқланган.

"Ўзтрансгаз" АЖ автотранспорт хайдовчиларидан – юзага келган вазият ва пайдо бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Возврат к списку