“Ўзтрансгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси масъуллари Когонда
Uztransgaz
19.03.2021
Когон магистрал газ қувурлари бошқармаси ходимларининг меҳнат муҳофазасига оид норматив ҳужжатларга қай даражада риоя этиляпти, уларга яратилган меҳнат шароитлари қандай, “Ўзтрансгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси мазкур масалаларни ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 15-17 март кунлари айни бошқармада бўлди.
Ўрганиш давомида иш берувчининг тақдимномаларини кўриб чиқиш тартиби, CОVID-19 пандемияси даврида ходимлар хуқуқларини ҳимоя қилиш ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича қабул қилинган норматив ҳужжатлар юзасидан тушунтириш берилди. Пандемия даврида бошқармада карантин қоидаларига амал қилиш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш чоралари кўрилиши лозимлиги тушунтирилди.
Шунингдек касаба уюшмаси қўмитаси вакилларига ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларига тааллуқли бўлган ҳужжатларни қўллаш юзасидан тушунтириш берилди.
Ходимларни рағбатлантириш, меҳнатини эътироф этиш мақсадида тизимда сидқидилдан ишлаб келаётган ходимларга қимматбаҳо совғалар топширилди.