jins

Uztransgaz

22.12.2020

“Ўзтрансгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси вакиллари ҳудудлардаги мутасаддиларга тизим ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳукуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив–ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш юзасидан тушунтириш бериш, ишчи-ходимларнинг меҳнат шароитларини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 16-19 декабрь кунлари Самарқанд ва Зирабулоқ магистрал газ қувурлари бошқармаларида бўлишди. 

Ўрганишлар давомида магистрал газ қувурлари бошқармалари касаба уюшма қўмиталарига ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан тушунтириш берилди. 

Шунингдек, иш берувчининг тақдимномаларини кўриб чиқиш тартиби, CОVID-19 коронавирус пандемияси даврида ходимлар хуқуқларини ҳимоя қилиш ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича қабул қилинган норматив ҳужжатлар юзасидан маълумот берилди. Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тушунтириш берилди.

Ўз фаолиятини сидқидилдан амалга ошираётган бир гуруҳ фаол ишчи-ходимларга эсдалик совғалари топширилди.

Возврат к списку