jins

Uztransgaz

11.02.2021

Жорий йилнинг 2-4 февраль кунлари ”Ўзтрансгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 2021 йилга мўлжалланган иш-режасига асосан, қўмита мутасаддилари Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши масъуллари билан биргаликда тизим корхоналарида ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш, меҳнатга хақ тўлаш, моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, шунингдек, жойлардаги касаба уюшма фаолларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жамиятнинг Фарғона водийси ҳудудида жойлашган Шимолий Сўх, Хўжаобод ГЕОСИ ҳамда Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармаларида хизмат сафари билан бўлди.

Сафар давомида Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан амалга оширилган ишлар билан танишиб чиқилди; маслаҳат, тавсиялар берилди. 

Ишчи гуруҳи томонидан акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан ташкилотни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, келгусида бажарилиши кўзда тутилаётган режа-тадбирлар, уларда белгиланган долзарб вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Cидқидилдан ишлаётган, жамоа орасида ўз ўрнига эга бўлган ходимлар эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


Возврат к списку