jins

Uztransgaz

18.02.2021

"Ўзтрансгаз" АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан жамият ишчи-ходимлари ўртасида дўстона муҳитни яратиш, жамоа руҳини шакллантириш, бирдамлик каби хислатларни қарор топтириш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилади.  Мана шундай тадбирлардан бири "Жамоани шакллантириш" тренинг дастуридир. 

Мазкур лойиҳадан жамоада хамкорлик муносабатларини ўрнатиб, иш самарадорлигини ошириш, ходимларга мотивация бериш орқали ижобий иштимоий-психологик муҳитни яхшилаш мақсад қилинган.  

Тренинг интерфаол тарзда ташкил этилди. Тажрибали тренерлар иштирокчиларга жамоа ҳақида тушунча берар экан, назарий билимларни "Ўз жамоамни тузиш” машқи орқали мустаҳкамлашни таклиф қилишди.

Жамоада самарали ишлаш ҳақидаги маълумотлар қаторига раҳбар функцияларига оид қизиқарли фактлар қўшилди. 

Жамоанинг ҳақиқий жамоа бўлишида ишонч муҳим аҳамиятга эга, дейилди тренингда. Жамоадаги ишонч тушунчасига берилган назарий тариф “Юмуқ кўз” машқи билан мустаҳкамланди.

Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси эса тизим ходимлари орасида соғлом муҳитни яратиш йўлидаги тадбирларини давом эттиради.



Возврат к списку