“Ўзтрансгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг жамоа шартномаси бажарилиши бўйича 2020 йил якунларига бағишланган конференцияси ўтказилди
Uztransgaz
30.03.2021
Унда қўмита раиси Б.Бобохоновнинг ўтган йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботти тингланди. Шунингдек, жамоа шартномасининг бажарилмаган бандлари ва унинг сабабларига аниқлик киритилди. Шу билан бирга, “COVID-19” пандемиясининг жамоа шартномаси айрим бандлари бажарилишига салбий таъсир этгани таъкидлаб ўтилди.

Конференцияда жамият тизимидаги касаба уюшма қўмиталари томонидан келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Маълумот ўрнида: Меҳнат кодексининг 29-моддасига мувофиқ, Жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат. У иш берувчи билан ходимларнинг вакиллик органи ўртасида ўзаро келишиб олишга қаратилган шартнома ҳисобланади.