jins

Uztransgaz

15.03.2021

Бошқарув раисининг ишончли вакили иштирокидаги навбатдаги қабул Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли Наманган таъмирлаш эксплуатация пунктида ўтказилди. Бугунги кунда бу ерда 70 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Галдаги қабулда мурожаатлар кўп бўлмади. Уларнинг мазмуни эса асосан, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан бўлди. Ишончли вакил булар бўйича раҳбариятга таклиф киритиб, ваколат доирасида ҳал қилиш чоралари кўрилишини маълум қилди.

Сайёр қабулнинг яна бири “Зирабулоқ” Магистрал газ қувурлари бошқармасида ўтказилди. Унда билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида йиғилиш баёни тайёрланди. Мурожаатлар тегишлилиги бўйича бошқармаларга топшириқ берилди. Жамият бошқаруви томонидан ҳал қилинадиган масалаларнинг ҳам ваколат доирасида ижро этилиши таъкидланди.


Возврат к списку