jins

Uztransgaz

19.02.2021

Аввал хабар берганимиздек,  “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раиси Улуғбек Сайидов жамият таркибий тузилмаларида жорий йил учун режалаштирилган тадбирлар ижроси, магистрал газ қувурлари тизимидаги қурилиш, таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш жараёнларини таҳлилий ўрганиш мақсадида Бухоро вилоятида хизмат сафари билан бўлиб турибди.  

Бугун У.Сайидов Газли магистрал газ қувурлари бошқармасида бўлди. Дастлаб ер ости газ омбори ҳажмини ошириш дастурининг бориши билан танишди. 

Шунингдек, табиий газ ҳисоб-китобини электрон юритиш имконини берувчи Аскуг дастури буйича тавсиялар берди.
 
Тасдиқланган режа графикка асосан, жорий йилда ДКС-5 учун 5 та янги двигатель олиниши режалаштирилган. Шунингдек, 2 та агрегатли компрессор станцияси қурилади. Бошқарув раиси айни жараённинг бориши билан танишди.

Бошқарув раиси Газли МГҚБ ёшлари билан самимий суҳбат қилди, уларнинг қизиқиши, орзулари, таклифларига қулоқ солди.

Бошқарма ишчи-ходимларининг жисмоний чиниқиши,  саломатлигига хизмат қилувчи спорт мажмуасини тез муддатларда замонавий жиҳозлаб, таъмирлаш юзасидан топшириқ берилди.




Возврат к списку