jins

Uztransgaz

09.03.2021

 Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларини табиий газ билан кафолатли таъминлаш, шунингдек транспортировка қилиш, транзит ва экспорт қилиш “Ўзтрансгаз” Акциядорлик жамияти томонидан амалга ошириб келинмоқда.
Шунингдек, мамлакат иқтисодиётида йирик солиқ тўловчи сифатида ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келаётган “Ўзтрансгаз” АЖ 2020 йил якунларига кўра, йирик солиқ тўловчиларнинг рўйхатида учинчи ўринда қайд этилди.

     Давлат харидлари соҳасида амалдаги қонун ҳужжатлари (“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом)  асосий принципларига қатъий риоя этган ҳолда, шунингдек тизимда коррупцияга қарши самарали курашни йўлга қўйиш мақсадида “комплаенс-назорат” тизими жорий этилган.

     Солиқ  қўмитаси “шубҳали” корхоналар билан молиявий алоқа қилган ҳолда қўшилган қиймат солиғини асоссиз ҳисобга олган давлат улуши мавжуд корхоналари рўйхатидаги “Ўзтрансгаз” АЖ тасарруфида ташкилий тузилмаларнинг молиявий алоқалари қонунчилик талаблари доирасида махсус ахборот порталининг аукцион савдолари орқали амалга оширилган.  

     Шу ўринда бир жиҳатга эътибор қаратилишини истардик: 
     - махсус ахборот портали - операторнинг давлат харидлари ўтказилишини, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, давлат харидлари якунлари, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифлари ҳақидаги ахборотнинг ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотнинг электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек электрон давлат харидлари ўтказилишини таъминловчи веб-сайтдир. Ушбу махсус электрон платформа орқали инсон омили камайтирилиб, аукцион савдоларида таклиф берадиган етказиб берувчи корхона ва савдо ғолибини махсус электрон платформаси аниқлаб берганлиги сабабли савдода қатнашаётган корхоналар  маълумотини (обнал фирма, шубҳали корхоналарни) олдиндан билиш имкони йўқ.

     "Ўзтрансгаз" АЖ Ахборот хизмати

Возврат к списку