“Ўзтрансгаз” АЖ ижроия аппарати Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими бошлиғи-матбуот котиби лавозимига танлов эълон қилинади
27.10.2020
Матбуот котиби номзодига келтирилган малакавий талаблар:
номзод устувор равишда журналистика соҳасида олий маълумотга ҳамда етарли билим ва тажрибага эга бўлиши;
йўналиш бўйича, шунингдек, раҳбарлик лавозимида камида 3 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши;
ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши, шунингдек, инглиз тилини билиши маъқулланади.
Матбуот котибининг асосий вазифалари:
Жамият ва унинг таркибий тузилмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг ижро этилиши ҳақидаги жамоатчилик фикрини, шунингдек, уларнинг ижросини мониторинг йўли билан доимий равишда ўрганиб бориш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ахборот (кўрсатмалар) киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан биргаликда ахборот хизмати ходимларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш;
жамиятнинг очиқлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш;
жамият фаолиятига таллуқли бўлган оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғи, жумладан ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерларда эълон қилинаётган аҳолининг кенг қатламлари фикрига салбий таъсир кўрсатувчи маълумотларнинг доимий мониторингини амалга ошириш ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари муносабат билдириши учун уларга юбориш;
сафар қилувчи делегацияни ахборот жиҳатдан таъминлаш;
тажриба орттириш ва хорижий мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш;
жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлимини малакали кадрлар, моддий-техник воситалари билан таъминланганлиги ва зиммасига юклатилган вазифаларнинг ижросини ўрганиш;
йўналиши бўйича қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этиш.
Маош: Суҳбат давомида.
Бандлик: тўлиқ, иш вақти соат 09:00дан 18:00гача, шанба ва якшанба кунлари дам олиш.
Иш манзили: Тошкент шаҳри.
Ҳужжат (резюме) электрон тарзда қабул қилинади.
Манзил: hr@utg.uz.
Қабул қилиш муддати: 2020 йил 1 ноябрь соат 18:00 гача.
Алоқа учун телефон: +99871 239-15-97, +99899 010-44-01.
Персонал билан ишлаш бўлими бошлиғи С.Азизова.