jins

Uztransgaz

21.12.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сон Фармони ҳамда “Ўзтрансгаз” AЖ Кузатув кенгашининг 07.09.2020 йилдаги йиғилиш қарорига асосан, “Ўзтрансгаз” АЖ корпоратив маслаҳатчиси лавозимига танлов эълон қилади

Маслаҳатчи номзодига келтирилган малакавий талаблар:

юридик ёки иқтисодиёт йўналишида олий маълумотга, камида

3 (уч) йил стажга, шу жумладан, ушбу йўналишда камида 2 (икки) йил раҳбарлик лавозимида иш стажига, корпоратив бошқарув ва корпоратив ҳуқуқ соҳасида амалий билимга эга бўлиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги бизнес ва бошқарув республика олий мактаби корпоратив бошқарувининг малака аттестатига эга бўлиши шарт.

Қўшимча талаблар: рус ва инглиз тилларини билиши маъқулланади.

Маслаҳатчининг асосий вазифалари:

- Жамиятнинг корпоратив ҳужжатларининг амалдаги қонунчиликка мослигини ўрганади, агарда қонунчиликка зид ҳолатлар мавжуд бўлса, уларни йўқ қилиш учун Кузатув кенгашига таклифлар киритади;

- Корпоратив бошқарув ва назорат органлари, шунингдек Жамиятнинг етакчи мансабдор шахслари фаолиятини хатти-ҳаракатларнинг корпоратив стандартларга ва ижро интизоми талабларига мувофиқлигини назорат қилади;

- Аффилланган шахслар тўғрисида ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишнинг қонун билан белгиланган тартиби ўрганиб чиқиб, маслаҳатлар беради;

- Корпоратив бошқарув масалалари бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун қабул қилади ва улар бўйича тавсиялар беради ёки уларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

- Корпоратив ҳужжатлар айланишини ҳамда расмийлаштиришни ташкил этишда услубий ёрдам беради;

- Корпоратив бошқарув ва назорат органлари аъзолари, шунингдек акциядорлар ёки уларнинг вакилларининг илтимосига биноан корпоратив қонунчилик ва корпоратив бошқарувнинг энг яхши амалиётларини амалга ошириш бўйича маслаҳатлашади, корпоратив низоларни ҳал қилиш жараёнида иштирок этади;

- Корпоратив бошқарув тамойилларини амалга ошириш тўғрисида таклифларни тайёрлайди ва кузатув кенгашига киритади;

- Жамиятда амалга оширилаётган корпоратив масалалар қонунчиликка риоя қилинганлиги тўғрисида кузатув кенгашига ҳисобот беради ва корпоратив маслаҳатчи хулосасини тақдим этади;

- Кузатув кенгашининг алоҳида буйруқлари бўйича маслаҳат ишларини бажаради;

- Жамият Кузатув кенгаши ва умумий акциядорлар йиғилишларини ташкил қилишда, шунингдек баённома тузишда ҳамда зарур материалларни тайёрлашда услубий ёрдам беради.

Маош: Суҳбат давомида.

Бандлик: тўлиқ, иш вақти соат 09:00дан 18:00гача, шанба ва якшанба дам олиш кунлари.

Иш манзили: Тошкент шаҳри.

Ҳужжат (резюме) электрон тарзда қабул қилинади.

Манзил: i.zakriyaev@utg.uz, www.utg.uz

Қабул қилиш муддати: 2020 йил 5 январь соат 18:00 гача.

Алоқа учун телефон:71 202-10-08 (1055), +99899 010-46-95

Корпоратив муносабатлар ва активлар бўлими бошлиғи И.Закрияев   


Возврат к списку