“Ўзтрансгаз” АЖ раҳбарияти ва Бирлашган Касаба уюшма қўмитаси ижроия аппарати Биринчи бўлим бошлиғи Ахтамова Зуҳра Ғуломовнани таваллуд айёми билан муборакбод этади!
01.02.2021

Қадрли Зуҳра Ғуломовна!
Сизни соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган малакали мутахассис, кўп йиллардан буён тизим ахборот хавфсизлигини таъминлашга масъул раҳбар сифатида меҳнат қилаётган фидойилардан бири деб биламиз!
Магистрал газ қувурлари тизими республикамиз иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшувчи тармоқ бўлиш билан бир қаторда, стратегик жиҳатдан аҳамиятга эга соҳалардан ҳисобланади. Ушбу тизимни ривожлантиришга ҳисса қўшиш йўлида олиб бораётган муваффақиятли ҳамда масъулиятли жараёнда Сиз ва раҳбарлигингиздаги бўлимнинг меҳнати муҳим албатта. Жамиятимиздаги аёл раҳбарлардан бири сифатидаги ўрнингиз ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ эканлигини эътироф этишдан мамнунмиз!
Қадрли Зуҳра Ғуломовна!
Сизни таваллуд кунингиз билан чин қалбдан табриклар эканмиз, узоқ-умр, тани-сиҳатлик, кўнгил хотиржамлиги ва ишларингизга ривож тилаймиз!
“Ўзтрансгаз” АЖ раҳбарияти,
Бирлашган Касаба уюшма қўмитаси