“Ўзтрансгаз” АЖ раҳбарияти ва Бирлашган Касаба уюшма қўмитаси ижроия аппарати Марказий Бухгалтерия бошлиғи Хонназаров Адҳам Қодировични таваллуд айёми, қутлуғ 50 ёш шодиёнаси билан самимий муборакбод этади!
01.02.2021

Қадрли, Адҳам Қодирович!
Сиз жамият тизимида анча йиллардан буён самарали меҳнат қилаётган, кўп йиллик иш тажрибангиз ва билимингиз билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ардоқли кадрлардансиз!
Меҳнат фаолиятингиз давомида орттирган бой тажрибангиз орқали кўплаб ёш мутахассисларни фидоийлик, ўз касбига садоқат ва муҳаббат туйғусида тарбиялаб давримизнинг иқтидорли кадрлари бўлиб етишишидаги ҳиссангиз алоҳида эътирофга молик.
Қадрли, Адҳам Қодирович!
Шундай файзли кунда Сизни қутлуғ айёмингиз билан яна бир бор табриклаб, самимий ҳурмат ва эҳтиромимизни билдиришдан мамнунмиз. Ўзингиз ва яқинларингизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, келгуси ишларингизда бардавом муваффақиятлар тилаймиз!
“Ўзтрансгаз” АЖ раҳбарияти,
Бирлашган Касаба уюшма қўмитаси