jins

Uztransgaz

28.10.2020



“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан тизимни такомиллаштириш ва самарадорликни таъминлаш мақсадига қаратилган саъйи-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Тармоқда меҳнат қилаётган ишчи-ходим ва мутахассисларнинг малакасини ошириб бориш ҳам ана шулар жумласига киради. Мамлакатимизда бу борада амалда бўлган хуқуқий асослар, қонунлар ва қонун ости ҳужжатларининг ижросини таъминлаш йўналишидаги тадбирлар тармоқ фаолиятини янада жонлантиришга, ислоҳотларнинг самарадорлигига хизмат қилади. 

Жамият бошқарув аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-4359-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Жамият бошқарув аппаратининг тегишли буйруғи қабул қилинган. Унга кўра 2020/2021 ўқув йилида “Ўзтрансгаз” АЖ ижроия аппарати ҳамда таркибий тузилмаларида меҳнат қилаётган ўрта-махсус маълумотга эга тажрибали ва ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш бўйича олий ўқув юртларига (сиртқи ва кечки таълим шаклига) суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилиш мақсадида 80 нафар ходимга тавсиянома берилди. Эътиборлиси, тавсиянома билан ўқишга ҳужжат топширган ходимларимизнинг 95% олий ўқув юртларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Маълум муддатдан сўнг бу ходимларимиз ҳам олий маълумотли малакали мутахассислар сифатида тизим ривожига муносиб ҳисса қўшишлари шубҳасиз.

“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

Возврат к списку