“Ўзтрансгаз” АЖ танлов эълон қилади.
09.10.2020
“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимига танлов эълон қилади.
Маслаҳатчи номзодига келтирилган малакавий талаблар:
- номзод устувор равишда филолог (ўзбек тили) ва журналистика мутахассисилиги бўйича олий маълумотга ҳамда етарли билим ва тажрибага эга бўлиши;
- мазкур йўналиш бўйича, шунингдек, раҳбарлик лавозимида камида 3 йил ишлаган бўлиши шарт.
- Қўшимча талаблар: ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши шарт, инглиз тилини билиши маъқулланади.
Маслаҳатчининг асосий вазифалари:
- Жамият тизими бўйича маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурлар ва “йўл ҳариталари”нинг ижросини ташкил этиш;
- маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни танқидий ўрганиш;
- фаолият йўналиши бўйича жамоатчилик назоратинининг самарали шаклларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширилишида иштирок этиш;
- йўналиши бўйича қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этиш;
- ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
- ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, ахборот матнлари ҳамда ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисида қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;
- илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклиф киритиш.
Маош: Суҳбат давомида.
Бандлик: тўлиқ, иш вақти соат 09:00дан 18:00гача, шанба ва якшанба кунлари дам олиш.
Иш манзили: Тошкент шаҳри.
Ҳужжат (резюме) электрон тарзда қабул қилинади.
Манзил: hr@utg.uz, s.azizova@utg.uz, www.utg.uz,
Қабул қилиш муддати: 2020 йил 16 октябрь соат 18:00 гача.
Алоқа учун телефон: +99871 239-15-97, +99899 010-44-01.
Персонал билан ишлаш бўлими бошлиғи С.Азизова.