“Ўзтрансгаз” АЖ томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги "Яшнобод" ва "Наврўзобод" МФЙ ободлигига муносиб ҳисса қўшилди
Uztransgaz
20.03.2021
Маҳаллаларда "маҳаллабай" ишлаш тизими асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, муаммолари ҳал этиш, пировардида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида энергетика тизими ташкилотлари ўзига бириктирилган ҳудудлардаги маҳаллаларга амалий ёрдам кўрсатишда давом этяпти. Хусусан, “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги "Яшнобод" ва "Наврўзобод" МФЙ ободлигига муносиб ҳисса қўшилди.

Наврўз байрами арафасида “Ўзтрансгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан маҳаллаларга мевали ва манзарали кўчатлар олиб борилди, уларни ўтқазишга яқиндан ёрдам берилди.

Шунингдек, МФЙ биноси ёнига пенсионерлар учун ўриндиқли усти ёпиқ айвонча қуриш, МФЙни компьютер жамланмаси билан таъминлаш, маҳалла кутубхонаси, маҳалла ёшлари учун спортзал, болалар майдончаси барпо этиш каби тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.