“Ўзтрансгаз” АЖ “Урганчтрансгаз” УК тасарруфидаги Тулей Магистрал газ қувурлари бошқармасида ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиққан ҳолда пайвандлаш ишлари олиб борилмоқда.
Uztransgaz
21.12.2020

“Ўзтрансгаз” АЖ “Урганчтрансгаз” УК тасарруфидаги Тулей Магистрал газ қувурлари бошқармасида ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиққан ҳолда пайвандлаш ишлари олиб борилмоқда.
Унда “САЦ-4” Магистрал газ қувурининг 2 тармоғи ҳамда Компрессор шохобчасининг "А" цехидан чиқиш қувури орасини туташтирувчи қувур монтаж қилинмоқда. 400 метрдан ортиқ қувурнинг монтаж қилиниши натижасида магистрал газ қувурлари бўйлаб табиий газ оқими йўналишларини кенгайтириш ва тизимнинг табиий газ ўтказувчанлик ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

Айни фаолиятга раҳбар ва мутахассислар, малакали пайвандчи ҳамда механизаторлардан иборат 50 нафардан ортиқ ишчи-ходим, шунингдек 20 дан ортиқ махсус техника жалб қилинган.

Корхона раҳбарияти томонидан ишчи-хизматчиларнинг мураккаб чўл шароитида 3 навбатда ишлашлари учун барча шароитлар яратилган.