jins

Uztransgaz

12.03.2021

Аввалроқ “Ўзтрансгаз” АЖ KPMG AUDIT Халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда  ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга хизмат қилувчи лойиҳани амалга оширишни бошлангани ҳақида хабар қилгандик.
                                                                                                         
Халқаро консалтинг компанияси ва “Ўзтрансгаз” АЖ масъул ходимлари мазкур лойиҳа доирасида жойларда ўрганиш ишларини бошлади. Дастлаб, KPMG AUDIT компанияси мутахассислари ҳамда “Ўзтрансгаз” АЖ Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўлими масъуллари Зирабулоқ МГҚБда бўлишди. Гуруҳ томонидан Зирабулоқ МГҚБ объектларида меҳнат муҳофазаси, ёнғин ва саноат хавфсизлиги бўйича ишларнинг ташкил этилиш ҳолати ўрганилди. 

Мутахасислар энергия ва сув таъминоти тизимидаги жараённи ҳам кўздан кечириб, энергия ресурсларини тежаш бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилишди.

Бошқарманинг диспетчерлик хизмати томонидан газ транспорти тизими ҳолатини назорат қилиш ва фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда, тезкор ҳаракат қилиш тартиби таҳлил қилинди.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Газли Магистрал газ қувурлари бошқармаси бўлди. Улар бошқарманинг ДКС-5 "Б" цехи ҳамда Газ қуритиш қурилмалари билан яқиндан танишишди, муҳандислик иншоотлари фаолиятини ўрганди. 

Эслатиб ўтамиз,  ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳадан кўзланган мақсад амалда бўлган ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлиги ва ишончлилик даражасини таҳлил қилиш, тизим фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ва соҳада қўлланиладиган илғор тажрибаларни инобатга олган ҳолда “Ўзтрансгаз” АЖнинг операцион самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.


Возврат к списку