jins

Uztransgaz

01.10.2020

Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз бизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва мураббийларимизга чуқур ҳурмат бажо келтирамиз ва таъзимдамиз.

Ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини таълим-тарбияга бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносиб. Бугун юртимизда таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши даражасига кўтарилган.

Яратилаётган имкониятлар туфайли Ўзбекистон ёшлари турли соҳаларда ўз билим ва салоҳиятини намоён этиб, Ватанимиз шуҳратини бутун дунёга тараннум этмоқда. Бундай улкан ютуқлар жонкуяр устоз-мураббийларнинг фидокорона меҳнати натижасидир.

“Ўзтрансгаз” Акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда ҳам ўз касбининг усталари кўп ва улар ёшларга соҳанинг сир-асрорларини чин дилдан ўргатаётган устозлар сифатида ҳурмат-эътиборга муносибдирлар.

Азиз ва муҳтарам устозлар!

Халқимизнинг энг катта бойлиги – жондан азиз ўғил-қизларимизнинг тақдири, мамлакат истиқболи ўқитувчи ва мураббийларга ишониб топширилган. Бугунгидек мураккаб шароитларда ҳам хоҳ масофадан бўлсин, хоҳ таълим масканида таълим-тарбия жараёнидаги ишларни уддалаб келмоқдасиз. Бу вазифани масъулият билан адо этиб келаётган сизлар каби фидойи инсонлар, келажак бунёдкорлари ҳар қанча таҳсин ва тасанноларга арзийди. Сизларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда катта муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу-барака тилаймиз.

Ҳурмат билан “Ўзтрансгаз” АЖ

Возврат к списку