jins

Uztransgaz

22.10.2020

Республикамизда давлат харидлари тизимига янги ахборот-коммуникация технологияларни жорий қилишга эътибор ортмоқда. Чунки, рақамли технологиялар - харидларни амалга ошириш жараёнларида шаффофликни, етказиб берувчилар ўртасида (маҳсулот нарҳини пасайтиришга хизмат қилувчи) кучли рақобат муҳитини, барча етказиб берувчиларнинг иштирок этишини таъминловчи тенг хуқуқларни, электрон савдолар натижасига кўра буюртмачи ва етказиб берувчи томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлайди.

Республикамиздаги нефть-газ саноати корхоналарига хизмат кўрсатувчи етакчи компаниялардан бири бўлган “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти ҳам харидлар тизимига илғор технологияларни жорий этмоқда. Газ қувурлари тармоғини белгиланган талабларга кўра сақлаш ўта муҳим жараён бўлиб, алоҳида аниқликни ҳамда зарур ускуналар ва хизматларни сотиб олиш бўйича янги сиёсат ишлаб чиқишни тақозо этади. Ҳозирги кунда “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан харидлар жараёни самарадорлигини, унинг тартиб-таомилларида шаффофликни ошириш, янги етказиб берувчиларни жалб қилиш орқали самарали рақобат мухитини яратиш ва шу асосда жамият ҳамда унинг таркибий бўлинмалари эҳтиёжлари учун товар ва хизматларни сотиб олишда ҳаражатларни камайтириш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жамият тизими корхоналаридаги харидлар йўналишига масъул ходимлар учун ўтказилган видеоконференция шаклидаги ўқув-семинарлари ҳам шулар жумласига киради.


Молия вазирлиги назорат қилувчи орган сифатида давлат харидлари бўйича электрон операторлар ўртасида рақобатбардош бозорни яратди ва энди ташкилотлар ўзларининг харидларини қайси электрон платформада ўтказишни танлаш хуқуқига эга бўлишмоқда. Рақобат муҳити операторларнинг кўрсатадиган хизматлари турини кенгайтириш ва сифатини оширишга олиб келади. Бундан эса нафақат етказиб берувчи балки харидорлар ҳам манфаатдор бўладилар. “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан тизимдаги харидларни амалга ошириш учун янги электрон оператор - “XT XARID TEXNOLOGIYALARI” қўшма корхонасининг хизматларидан фойдаланишга қарор қилинди. Аввал хабар қилинганидек, ҳозирда икки корхона ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

Ўзбекистон республикаси Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш “XT XARID TEXNOLOGIYALARI” ҚК бош директори Игорь Хохлянцев бу ҳақида фикр билдирар экан, барча мижозлар билан ишончли ва икки томонлама манфаатли, узоқ муддатга хизмат қилувчи алоқаларни мустакамлашга ҳаракат қилинаётгани, “Ўзтрансгаз” АЖ билан ҳамкорлик жараёнида ҳам бу жиҳатлар асосий эътиборда бўлишини таъкидлади. ...Фаолиятининг барча жабҳаларида ўзгартиришлар қилаётган “Ўзтрансгаз” АЖ раҳбарияти харидларни қайта ташкил этиш масалаларида ҳам янгича ёндашувларни қўлламоқда. Иккала ташкилотнинг инновацияларга ҳамда самарали натижа олишга бўлган умумий қизиқишлари дастлабки учрашувдан сўнг муносабатларнинг бардавомлигига хизмат қилди. Мутахассислар ўртасида ҳақиқий ҳамкорлик шаклланди. Биз жуда самимий ва аниқ ишлашга интиляпмиз. “Ўзтрансгаз” АЖда харидларни ташкил қилиш масалаларини кўриб чиқмоқдамиз. Ҳамкорлар ўз муаммоларини биз билан баҳам кўришади, бу масалаларга биргаликда жавоб излаяпмиз. “Ўзтрансгаз” АЖда ёш бўлсада тажрибали мутахассислар бор. Харидларни рақамлаштириш бўйича тажрибамиз ҳамда уларнинг тендерлар ва танловларни ташкил қилиш бўйича катта амалий тажрибаси бир-бирини тўлдиради. Ушбу мулоқот биз учун бебаҳодир. Айтганча, биз аллақачон ҳамкорларимизнинг таклифларини тизимимизга татбиқ эта бошладик. Бу бизнинг мижозларимизга кўрсатадиган хизматларимиз сифатини яхшилайди, рақобатбардошлигимизни ошириб, тизимга бошқаларни ҳам жалб қилади. Шунингдек, дастурий ечимларимиз “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан амалга ошириладиган харидларни янада шаффоф, рақобатбардош ва самаралироқ қилишга ёрам беришига ишонамиз, дейди Игорь Хохлянцев.

      “Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

Возврат к списку