jins

Uztransgaz

08.09.2020

Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш.

 

      “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти, акциядорлик жамияти шаклида, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 31а уйда жойлашган. индекс: 100031. телефонлар: (371) 239-89-59, 239-12-10, электрон почта манзиллари: info@uztransgaz.uz, utg_econ@mail.ru, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2020 йил 29 сентябр соат 15:00 да, Тошкент ш., Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 31а уйда жойлашган жамият биносининг катта залида бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилади.

Кун тартиби:

1.   Aкциядорлар йиллик умумий йиғилишининг иш тартибини, саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини ҳамда унинг ваколат муддатини тасдиқлаш.

2.   Кузатув кенгашининг 2019 йил якуни бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.

3.   Ташқи аудит хизматининг бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида 2019 йил якунлари бўйича жамиятнинг молиявий хўжалик фаолиятини ишончлилиги тўғрисидаги хулосани кўриб чиқиш.

4.   “Ўзтрансгаз” АЖнинг 2019 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги ички аудит хизматининг аудиторлик ҳисоботини кўриб чиқиш тўғрисида.

5.   “Ўзтрансгаз” AЖнинг 2019 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари тўғрисидаги Тафтиш комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиш.

6.   “Ўзтрансгаз” AЖ ижро органининг 2019 йилги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

7.   “Ўзтрансгаз” AЖнинг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига асосан бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

8.   2019 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига кўра “Ўзтрансгаз” AЖнинг соф фойдасини (зарари) тақсимланишини ҳамда “Ўзтрансгаз” AЖ томонидан дивиденд тўлаш ҳажми, тартиби ва муддатларини тасдиқлаш.

9.   “Ўзтрансгаз” AЖ ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш.

10. “Ўзтрансгаз” AЖ кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияи яъзоларининг ваколатларини узайтириш.

11. “Ўзтрансгаз” AЖ бошқаруви раиси ваколатларини узайтириш тўғрисида.

12. “Ўзтрансгаз” AЖнинг 2019 йил бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

13. “Ўзтрансгаз” AЖ ҳамда ижроия аппарати ташкилий тузилмаларини тасдиқлаш.

14. “Ўзтрансгаз” AЖнинг 2020 йил якунлари бўйича акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган санага қадар аффилланган шахслари билан тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

 

Хабар бериш учун акциядорларнинг реестри шакллантириладиган сана акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида - 2020 йил 29 сентябр.

Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2020 йил 23 сентябр.

Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қатнашчиларини рўйхатга олиш 2020 йил 29 сентябр куни соат 14:30 дан 14:55 гача ўтказилади. Aкциядорлардан улар билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва акциядорларнинг вакилларидан нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома талаб қилинади.

Aкциядорлар йиллик умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш жараёнида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган маълумотлар (материаллар) билан “Ўзтрансгаз” АЖ (Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 31а уй) биносида танишишлари мумкин.


Возврат к списку