jins

Uztransgaz

18.09.2020

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг “Урганчтрансгаз” унитар корхонасига қарашли Ақчалоқ Магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан хизмат кўрсатиладиган Ўрта Осиё - Марказ ҳамда Бухоро-Урал магистрал газ қувурларини бирлаштирувчи диаметри 1220 мм магистрал газ қувурлари тармоғи (перемичка) фойдаланиш муддатини ўтаб бўлгани боис, хавфлилик даражаси ҳам ошган эди. Мавжуд эҳтимолий халокатларнинг олдини олиш мақсадида, узунлиги 28 кмдан иборат ушбу тармоқни янгитдан қуришга қарор қилинди ва шу кунларда қурилиш жараёни якуний босқичда қизғин тусда давом эттирилмоқда. Янги тармоқ талаб даражасидаги юқори босим остида гидросиновдан ўтказилди ва муваффақиятли кўрсаткичлар қайд этилди. 

Янги тармоқ ишга туширилиши билан магистрал газ қувурларининг эксплуатация қилиш жараёнида табиий газни ўтказувчанлик ҳажми ошади, шунингдек, хавфсизлик даражаси ҳам юқори бўлади. Ушбу тармоқни қурилиш-монтаж ишларини бажариш жараёнида касб йўналишлари турлича бўлган 60 нафардан ортиқ мутахассислар, ишчи-хизматчилар ҳамда 30 тадан ортиқ махсус техникалар иштирок этди. Объектда “Урганчтрансгаз” унитар корхонасига қарашли Урганч қурилиш-монтаж бошқармаси бош пудратчи бўлсада, объектни қисқа муддатларда ишга тушириш мақсадида, қурилиш-монтаж ишларига тизимдаги барча Магистрал газ қувурлари бошқармаларининг малакали мутахассис ва электрпайвандчилари жалб қилинди. 


“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати


Возврат к списку