jins

Uztransgaz

23.02.2021

“Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги бошқармаларда 2020 йил давомида газ ҳайдаш агрегатларини (ГҲА) эксплуатация қилиш жараёнида ишончлилик даражасини ошириш ва ёқилғи энергетика ресурсларини иқтисод қилиш мақсадида режали тадбирлар олиб борилди. 

Хусусан, Зирабулоқ ва Ғаллаорол МГҚБларнинг энергетиклари жамият ижроия аппарати энергетика бўлими мутахассислари билан ҳамкорликда Зирабулоқ МГҚБ  “Б” цехидаги 5 та ГҲАда шунингдек, Ғаллаорол МГҚБдаги 3-КС "А" ва “Б” цехларидаги 5 та ГҲАдаги қуввати 4 МВТ эга бўлган синхрон электр двигателларининг маънан ва жисмонан эскирган ТВУ-300 русумли қўзғатувчилари рақамли микропроцессорли қўзғатувчиларга алмаштириш ҳисобига агрегатларнинг ишончлилик даражаси оширилди. 

Шунингдек, қувват коэффиценти меъёрини автоматик равишда бошқариш имконияти яратилди. Натижада, йил давомида Зирабулоқ МГҚБда ўртача 80 140 кВт.соат, Ғаллаорол МГҚБда эса 166 370 кВт.соат электр энергияси иқтисод қилишга 


Возврат к списку