АХБОРОТ ТАРҚАТИШДА ХОЛИС ЁНДОШАЙЛИК
01.11.2020

Кун.уз сайтида “Ўзтрансгаз” АЖнинг эътиборсизлиги туфайли давлат бюджетига миллиардлаб зарар келтирилаётганлиги мазмунида маъқола эълон қилинди. Матннинг сарлавҳаси - унга кўзи тушган ўқувчи кўнглида йирик бир ташкилот фаолиятига нисбатан ишончсизликка туртки бўлади. Мақолада асосан сенатор томонидан санаб чиқилган муаммоларга эътибор қаратилган.
Таъкидланган муаммолар бутун бир тизимга алоқадор бўлиб, улар ичида “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятига тааллуқли қисми ҳам йўқ эмас. Хусусан, Электро-кимёвий ҳимоя станцияларнинг бир қисми белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги фикрлар “Ўзтрансгаз” АЖ фаолияти билан боғлиқ.
Газ қувурларини ер ости емирилишидан ҳимоялашда қувурларнинг коррозияга қарши изоляцияси асосий ўрин тутади. Хусусан, агрессив тупроқларнинг зиён келтиришини олдини олиш мақсадида зарур ўринларда ҳимоя қилиш потенциалига эга бўлган электр кимё ҳимояси (ЭҲЗ) қўлланилади.
ЭҲЗларнинг лойиҳавий қуввати ҳақидаги фикрга нисбатан шуни айтиш мумкинки, авваллари битум изоляцияли қувурлар ишлатилган бўлиб, улар замонавийсига нисбатан анча ишончсиз эди. Айни пайтда “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан газ транспорт тизими мустаҳкамлигини ошириш мақсадида магистрал газ тармоқларининг аномал қисмларида узлуксиз мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ҳозирги кун талабларига жавоб берувчи емирилишига қарши изоляцияланган қувурлардан фойдаланилмоқда. Бу эса ўз навбатида катодли ҳимоя станцияларини (КҲС) ўрнатиш талабини сезиларли даражада қисқартиради. Ҳозирги кунда электр кимё ҳимоя воситаларининг лойиҳавий паркини бутунлай қайта тиклаш талаб қилинмайди.
Шу ўринда мақолани эълон қилаётган муаллифлар - материалга сарлавҳа танлашда унинг моҳиятига эътиборлироқ бўлиб, тегишлилиги бўйича аниқ ва тўғри ифодалардан фойдаланишса, мақсадга мувофиқ бўларди, деган фикрдамиз. Акс ҳолда, ноаниқ ифода кўпчиликда асоссиз эътирозларни кучайтиради.
Маълумот учун:
“Республикамиз Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4388-сон Қарори билан https://lex.uz/docs/4410278 “Ўзтрансгаз” АЖ нинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари негизида “Ҳудудгазтаъминот” алоҳида акциядорлик жамият шаклида ташкил этилди....” https://telegra.ph/YAngi-tartiblar-bilan-tanishmizmi-11-29
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 18 июндаги ПФ–6010-сон Фармонига асосан, https://lex.uz/docs/4859613 2020 йил 1 июлдан республикамизда истеъмолчиларга табиий газни сотиш юзасидан бир қатор ўзгартиришлар киритилди”... https://telegra.ph/uztransgaz-07-29
“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати