jins

Uztransgaz

15.06.2021

Газ тақсимлаш станциялари магистрал газ қувурлари тизимидаги муҳим объектлардан. Уларни замонавий талаблар асосида таъмирлаш эса долзарб вазифа. Жорий йилда 123 та газ тақсимлаш станциясида реконструкция ва таъмирлаш ишларини бажариш режалаштирилган.

Жумладан, Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида жойлашган 11 та газ тақсимлаш шохобчаси жорий йилда замонавий кўринишга келтирилади.

Ҳозирда “Ғаллаорол 2”да куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кетмоқда, “Фориш”, “Лайлак уя” ГТСда краска ишлари олиб бориляпти. Шунингдек, “Жиззах Жанубий” ГТС да ёпувчи арматураларни таъмирлаш, “Жиззах Шимолий”да нуқсонли кран алмаштириш, “Гулистон” ГТСда таъмирлаш ишлари амалга ошириляпти.

Шу билан бирга диаметри 1220 мм бўлган Пахтакор-Янгиер магистрал газ қувурида қувурларни буёқлаш, қайта изоляция ишлари бажарилмоқда.



Возврат к списку