jins

Uztransgaz

05.11.2020

“БГР-ТБА-А” Магистрал газ қувури тизимининг I тармоғидаги 159 км масофасига Ғаллаорол Магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан хизмат кўрсатилади. 1985 йилда қурилган Ду-1020мм бўлган ушбу магистрал газ қувуридан қарийб 35 йилдан буён фойдаланиб келинмоқда. Мазкур магистрал газ қувурларидаги КС-3 компрессор станциясининг чиқиш қисми ҳам маънан эскирган, шунингдек, юқори тезликдаги поездлар ҳаракатланувчи темир йўл линияси билан кесишган қувурларнинг ички ва ташқи юзаларида емирилишлар (коррозия) мавжудлиги аниқланган эди.


  “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 29 июндаги №60-Ф фармойишига асосан магистрал газ қувурларининг 262-286 кмлари орасидаги газ қувури капитал қурилиш йиллик режасига киритилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилди. “Трансгазинжиниринг” МЧЖ буюртмасига асосан бош пудратчи EPSILON хорижий компанияси ҳамда ёрдамчи пудратчи PROMATEX МЧЖ томонидан тармоқнинг 263-километридаги темир йўл билан кесишма жойида жами 917 п/м нуқсонли қисми алмаштирилиб, юқори босим остида гидравлик синовдан ўтказилди. Тадбирда бошқарма ходимлари билан ҳамкорликда пайвандлаш ишлари бажарилди ва тармоқни ишга тушириш жараёни муваффақиятли якунланди.

Магистрал газ қувурининг 8 км қисмида ўтказилган гидравлик синов ишлари натижасида эндиликда газ қувурининг ишлаш муддати узайтирилди, тармоқда қувур ёрилиш эҳтимоли бартараф этилиб, қувурнинг ишончлилиги ва газ ўтказиш имконияти оширилди.

“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

Возврат к списку