"Аёлни эъзозлаш - Ватанни улуғлаш"
Uztransgaz
05.03.2021
"Аёлни эъзозлаш - Ватанни улуғлаш" - "Ўзтрансгаз" АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ташкиллаштирилган биринчи аёллар форуми мана шундай номланди. Мазкур тадбирга кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳри мезбонлик қилди.
Аёл – у шундай мўжизаки, бир қўли билан дунёни тебратса, иккинчиси билан жамиятга тартиб беради. Оила, рўзғор, турмуш ташвиши, фарзандлар тарбиясидан ортиб, ижтимоий ҳаётда ҳам фаол бўла олади у.

Бугун аёллар ҳар жабҳада фаол. Хусусан, мураккаб соҳалардан саналган газ транспорти йўналиши ривожи учун умри ва салоҳиятини бағишлаётган хотин-қизлар талайгина. “Ўзтрансгаз” АЖ тизимида ҳам бугунги кунда ишчи-ходимларнинг мингга яқинини опа-сингилларимиз ташкил этади. Улар фидойи меҳнатлари билан тизим фаолиятига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Ўз навбатида, "Ўзтрансгаз" АЖ раҳбарияти уларни доимий равишда моддий-маънавий, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.
Форумда айни жиҳатлар алоҳида тилга олинди. Нима қилсак, қандай шароитларни яратсак, хотин-қизлар учун янада яхшироқ бўлади, деган саволларга уларнинг ўзларидан таклифлар олинди.

Аёлни мадҳ этувчи ижодий чиқишлар тадбирга ўзгача байрамона руҳ бахш этди.

Куннинг иккинчи ярмида Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Фикр алмашиш, таклифлар билдириш учун платформа вазифасини ўтаб берган мазкур форум тизимда фаолият олиб бораётган аёлларга янги-янги имкониятлар эшигини очиши тайин.