jins

Uztransgaz

07.12.2020

Айни кунларда “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан аҳолини барқарор газ билан кафолатли таъминлаш мақсадида ишлар фаол тарзда олиб бориляпти. 

Хусусан, “Урганчтрансгаз” тизимидаги Газли-Нукус магистрал газ қувурининг Элликқалъа ҳудуди Аёзқалъа массивидан ўтувчи қисми 1-тармоғида улагич (перемичка) улаш ишлари жадаллик билан олиб борилмокда. Об-ҳаво инжиқликларига қарамай, улаш ишларида 30 дан ортиқ мутахассис ва 15 дан ортиқ махсус техник ускуналар кеча-кундуз иштирок этяпти. 

Лойиҳа натижасида мазкур ҳудуддан ўтувчи газ ҳажми соатига 200-210 м³ га ошади. Бу эса шимолий ҳудуддан ўтказиб берилаётган кунлик газ ҳажми 5 млн. куб метрга ортишини билдиради.

Возврат к списку