Барчангизни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни билан чин дилдан қутлаймиз
Uztransgaz
09.05.2021

Ҳурматли юртдошлар!
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ўз тараққиёт йўлини танлади. Бу йўлда қандай марраларга эришмайлик, барчасининг ортида улуғ неъмат – тинчлик турибди. Ана шу тинчликка эришишимизда ватанимиз мард ўғлонларининг ҳиссаси беқиёс. Бугунги улуғ айём кунида ҳаммамиз уруш майдонларидан қайтмаган юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб, уларнинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтирамиз.
Барчангизни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни билан чин дилдан қутлаймиз.
Ҳурмат билан,
“Ўзтрансгаз” АЖ жамоаси