jins

Uztransgaz

26.03.2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий  этиш тўғрисида”ги  қарорига асосан  “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган. 
Жумладан,  Ўзбекистон Республикасининг газ транспорт тизимини  модернизация қилиш дастури доирасида бир қатор тадбирлар кўзда тутилган. Тошкентда ўтказилган Халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланган икки томонлама манфаатли келишувларда тизим модернизациясига  оид тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Хусусан, “Ўзтрансгаз” АЖ  ва Италиянинг “ARKAD” компанияси томонидан  имзолаган Ўзаро англашув меморандумига кўра “Ўзтрансгаз” АЖ ва “ARKAD” компанияси “Ўзбекистон Республикаси газ инфратузилмаси объектларини диспетчерлик, мониторинг ва бошқариш марказини (SCADA) жорий этган ҳолда газ-транспорт тизимини модернизация қилиш Дастури” лойиҳаси шунингдек, Хўжаобод  Газни ер остида сақлаш иншоотидаги компрессор станциясини модернизация қилиш лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қиладилар.

Форум доирасида имзоланган келишувлардан яна бири “Ўзтрансгаз” АЖ ва  халқаро “SCHLUMBERGER” компанияси ўртасидаги Ўзаро англашув меморандумидир. Бу ҳужжатда  “Ўзтрансгаз” АЖ ушбу компания билан консультатив хизматлар кўрсатиш ва  икки томон учун ҳам манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга  қўйиши назарда тутилган. Лойиҳа доирасида қувур тармоғидаги табиий газ оқимини динамик моделлаштириш учун замонавий дастурий таъминот технологияларини жорий қилиш, магистрал қувурлар тармоғида табиий газ оқими бўйича онлайн мониторинг олиб бориш ва табиий газ сизиб чиқишини аниқлаш технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилинади. Шунингдек, касбий компетенцияларни баҳолаш ва мутахассисларни тайёрлаш дастурини шакллантириш йўналишларида ҳамкорлар тажрибасидан фойдаланилади.


Возврат к списку