Бирлашган касаба уюшмаси: сарҳисоб ва режалар
08.02.2021

Жорий йилнинг 27-29 январь кунлари “Ўзтрансгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 2021 йилга мўлжалланган иш-режасига асосан, Касаба уюшма қўмиталарида иш номенкулатураси асосида фаолиятни йўлга қўйиш, аъзолик бадалларидан тушган маблағларнинг тўғри сарфланишини ташкил этиш, 2020 йилги фаолият сарҳисоби ҳамда 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларни келишиш мавзуларига бағишланган семинар-йиғилиш ташкил этилди.
“Ўзтрансгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз фаолиятини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланган устувор йўналишлардаги вазифаларни, тармоқ касаба уюшмаси Республикаси Кенгаши устави талаблари ҳамда ўзининг тасдиқланган иш режаcи, жамиятда ижтимоий шерикчилик тамойиллари асосида ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнатни мухофаза қилиш, меҳнатга хақ тўлаш, рағбатлантириш, моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, дам олишларини ташкил қилиш, жисмоний-тарбия ва маданий-маърифий ишларни амалга ошириш, шунингдек, касаба уюшма фаолларининг малака-кўникмаларини оширишга қаратилган кенг қамровли ишлар асосида олиб боради.
Семинарда тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг касаба уюшма қўмиталари фаоллари ижтимоий шерикчилик асосида корхона маъмурияти билан меҳнаткашлар вакили сифатида ўзининг кўп қиррали вазифалари, яъни корхонанинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ режаларини бажариш, меҳнатга оид муносабатларни барқарорлаштиришда жамоа шартномасига амал қилиш, меҳнат шароитини яхшилаш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш, маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ўтказиш, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши назоратини юритиш каби муҳим вазифаларнинг ижроси юзасидан ахборот берилди.
2020 йилги фаолият сарҳисоб қилинди, сидқидилдан меҳнат қилган фаоллар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Семинарда “Ўзтрансгаз” АЖ ишчи-ходимларига жамият касаба уюшма қўмиталари фаолларининг мурожаатномаси қабул қилинди.

Мурожаатнома жорий йилнинг 28 январь куни “Ўзтрансгаз” АЖ тасарруфидаги касаба уюшма қўмиталари семинарида қабул қилинди.