БОЛАЛАРГА ШОДЛИК УЛАШАЙЛИК!
Uztransgaz
14.12.2020

БОЛАЛАРГА ШОДЛИК УЛАШАЙЛИК!
Дунёда мурғак кўнгилларнинг қувончини кўришдан ёқимли туйғу бўлмаса керак.
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг “Ўзтрансгаз” АЖ бошланғич ташкилоти фаоллари ҳамда Жамият касаба уюшмаси жажжи кўнгилларга қувонч улашиш мақсадида акция ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Ташаббус жамият бошқарувида меҳнат қилаётган ходимлар томонидан қўллаб-қувватланди ва болалар учун кийим-кечак, ўқув қуроллари, бадиий китоблар, спорт анжомлари ҳамда ўйинчоқлар йиғилди.
Акция якунида ушбу совғалар пойтахтимиздаги 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совға қилинди.
Бир қарашда оддий ҳолдек туюлсада, бу каби амаллар ёшлар кўнглида саҳоватпешалик каби инсоний фазилатларни юксалтиришга хизмат қилади.