Бошқарув раиси Улуғбек Сайидов хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлди
Uztransgaz
17.02.2021
“Ўзтрансгаз” АЖ таркибий тузилмаларида жорий йил учун режалаштирилган тадбирлар ижроси, магистрал газ қувурлари тизимидаги қурилиш, таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш жараёнларини таҳлилий ўрганиш мақсадида бугун жамият Бошқарув раиси Улуғбек Сайидов хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлди.
Дастлаб Когон магистрал газ қувурлари бошқармасида “Трансгазинжиниринг” корхонаси, Бухоро лойиҳа институти вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда Бошқарув раиси Когон МГҚБни тубдан модернизация қилиш, ишчи-ходимлар учун зарур шарт-шароитларни яратиш, яроқсиз ҳолатга келган бино ва цехларни демонтаж қилиш мавзулари муҳокама қилинди. Айни фаолияти юзасидан зарур топшириқлар берилди.
Шунингдек, бошқарма моддий-техник базасини такомиллаштириш, уни магистрал газ қувурларига хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган транспорт воситалари билан бойитиш масалалари Бошқарув раисининг диққат марказида бўлди.
Улуғбек Сайидовнинг сўзларига кўра, Когон магистрал газ қувурлари бошқармаси замонавий, барча зарур шарт-шароит ва моддий-техник базага эга таркибий тузилма сифатида шаклланиши керак.
Тасдиқланган режа графикка асосан, жорий йилнинг июнь ойига қадар Когон МГҚБга қарашли 6 та газ тақсимлаш станцияси модернизация қилинади. Бошқарув раиси бугун уларни кўздан кечирди, газ тақсимлаш станцияларининг модернизацияси юзасидан зарур тавсияларни берди.