Бошқарув раисининг ўринбосари Бахтиёр Маматкаримов Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармасида бўлди
Uztransgaz
27.02.2021
Аввал хабар берилганидек, “Ўзтрансгаз” АЖ таркибий тузилмаларида 2020 йилда амалга оширилган тадбирлар натижалари, Президентимизнинг парламентга мурожаатидан келиб чиқадиган вазифалар ва унинг доирасида жорий йил учун режалаштирилган тадбирлар ижроси, тизимдаги қурилиш, таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш жараёнларини таҳлилий ўрганиш мақсадида жамият Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари хизмат сафари билан ҳудудларда бўлишмоқда.
Бошқарув раисининг ўринбосари Бахтиёр Маматкаримов Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармасида бўлди. Бошқарма масъул ходимлари иштирокида ўтказилган бевосита мулоқотда Ғаллаорол МГҚБда ишчи-ходимлар учун зарур бўлган шарт-шароитлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими муҳокама қилинди. Фаолият самарадорлигини оширишга тўсиқ бўлаётган жиҳатларни бартараф этиш юзасидан зарур топшириқлар берилди.
Йиғилишда ҳар бир йўналиш бўйича масъулнинг ҳисоботи ва жорий йилга режалаштирилган ишлар ҳақидаги маълумотлари тингланди.
Компрессор станцияларида агрегатлар таъмири, магистрал газ қувурларида аниқланган нуқсонли қисмларни алмаштириш, Бошқарма моддий-техник базасини такомиллаштириш, магистрал газ қувурларига хизмат кўрсатиш учун зарур транспорт воситаларини таъмирлаш ишлари, магистрал газ қувурларининг муҳофаза майдонларидаги ноқонуний қурилмалар бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар танқидий таҳлил қилинди.
Б.Маматкаримов ходимлар билан суҳбатда бошқарма фаолиятида юқори самарадорликка эришиш учун жамият раҳбарияти томонидан қандай ёрдам кераклиги билан қизиқди. Талаб ва таклифлар не чоғли асосли эканлигига эътибор қаратди.
Таъкидланишича, тасдиқланган режа графикка кўра, жорий йил давомида Ғаллаорол МГҚБга қарашли 11 та газ тақсимлаш станцияси модернизация қилинади. Бошқарув раиси ўринбосари ГТСнинг модернизацияси учун зарур ҳужжатлар расмийлаштиришни тезлаштириш юзасидан зарур тавсияларни берди.
Ташриф давомида ўтказилган навбатдаги учрашув мурожаатчи фуқаролар билан сайёр қабул шаклида бўлиб ўтди. Иш сўраб мурожаат қилган ёшларнинг масалалари имконият даражасида ҳал этилиши таъкидланиб, керакли ўринларда юридик маслаҳатлар берилди.